У нас есть только
оригинальные песни

Shahram G'iyosovning 14 iyul kungi raqibi ma'lum bo'ldi

calendar 12.07.2018
1039

Аввал хабар берганимиздек, Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги навбатдаги жангини 14 июль куни ўтказади, деб хабар Оламспорт нашри.

Шу куни Ғиёсов АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Florentine Gardens Hollywood аренасида рингга кўтарилади. Унинг рақиби тажрибали боксчи Даниэль Эчеверрия бўлади. Мексикалик бу боксчи 26 ёшда бўлиб, фаолиятини 2012 йилда бошлаган.

Шу кунгача проф боксда 24та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 19тасида ғалаба қозонган. Ўн етти жангда рақибларини нокаутга учратган. Бешта жангда мағлубиятга учратган, шулардан иккитаси нокаут билан. Шаҳрам 2та жанг ўтказиб, ҳар иккисида ғалаба қозонган. Жангларнинг бирида у рақибини муддатидан аввал мағлуб этган.

 

Яндекс.Метрика