Ақшлик машҳур теннисчи, “Катта дубулға” туркумидаги турнирнинг бир неча маротаба ғолиби бўлган Серена Уильямс турмушга чиққанини эълон қилди.
Хабарларга кўра, Арманистонлик тадбиркор Алексис Оганян ва Серена ўзаро учрашиб юришган.
Серена Уильямс ва Алексис Оганяннинг тўйлари тез кунларда Янги Орлеанда бўлиб ўтиши айтилмоқда.
Тўй маросими ҳақида кўпчилик хабардор бўлмаганига қарамай, унинг ўтказилиши учун 1 млн АҚШ долларидан ортиқча маблағ сарфланиши тахмин қилиш мумкин.
People журналининг маълумотига кўра, қўшиқчи Бейонс, актриса Ева Лонгория ва унинг турмуш ўртоғи Хосе Бастон, Уильямснинг профессионал спортдаги рақибаси Каролина Возняцкиларнинг тўйга ташрифи кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз Серена Уильямс ва Алексис Оганян бундан икки ой олдин қиз фарзандлик бўлишган ва унинг исмини Алексис Олимпия деб номлашган эдилар.
Олимпиада ўйинларида 4 та олтин медални қўлга киритган Уильямс 2018 йил бошидан яна катта спортга қайтиши ҳақида ҳам маълумот берди.