“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз ва хонанда Фарруҳ Раимов оиласида яна бир қизалоқ дунёга келди.
6 сентябрь кунига ўтар кечаси дунёга келган фарзанд ҳақидаги илк хушхабарлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.
Табриклаш истагида хонанданинг маъмури билан боғланганимизда, ҳозирда хонанда ҳам, жажжи меҳмон ҳам ўзини яхши ҳис қилаётганлигини маълум қилди. Чақалоқ ҳақидаги маълумотларни эса сир сақлашни маъқул кўрди.
Эслатиб ўтамиз, Дилсўз тахаллуси билан ижод қилувчи Гўзал Жуманиёзова ва Фарруҳ Раимов оиласидаги илк фарзанд ҳам қиз бўлиб, у 2015 йилда дунёга келган эди. Қизалоққа Дилсўз исми қўйилган эди.
Ижодкорларни янги меҳмон билан табриклаб, қизалоқ умри узоқ ва бахтли қиз бўлиб вояга етишига тилакдошмиз!