У нас есть только
оригинальные песни

40 yosh ostonasidagi Manzura: “Biz fahsh tarqatuvchi bo'lmasligimiz kerak”

calendar 14.01.2018
2712

“Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошевада охирги бир йил ичида жуда кутилмаган ўзгаришлар кўзга ташланди. Авваллари очиқ-сочиқ либослари билан бир неча бор танқидларга сабаб бўлган хонандани бугун енги йўқ кўйлакда, ёки калта юбкада ҳам кўрмайсиз. Манзура Йўлдошева ўзидаги бу ўзгаришларни қуйидагича изоҳламоқда:
 
“Қуръон – қалблар шифоси” номли китобда шундай гўзал сатрлар бор: ҳар бир мусулмон учун ҳалол ризқ топиш – вожибдир. Бизнинг топганимиз қачон ҳалол бўлади, қачонки, Президентимиз, халқимиз, журналистларимиз биздан рози бўлса... (!) Биз, санъат аҳли фаҳш тарқатувчи бўлмаслигимиз, аксинча, санъат, маданият тарқатишимиз керак”, дейди хонанда.
 
Хонанда одамларнинг санъаткорларга берадиган баҳоси ҳақида шундай дейди:
 
“Одамлар санъаткорни ўзининг савиясига қараб қабул қилади. Кўп ҳолларда санъаткорми, демак, европани таъсири сезилиши, жозибали, кийимлари тор, қаеридир очиқ бўлиши керак деган дунёқараш бор. Аммо бу бизнинг ўзбек маданиятига тўғри келмайди. Биз санъаткор бўлиб саҳнага чиқяпмизми, ўзбек санъаткори образини яратишимиз лозим”.
 
Манзура яқинда “Тавба қилдим” деб қўшиқ куйлаган эди. Хонанданинг гапларига қараганда, у ҳақиқатан ҳам тавба қилган кўринади. Мана энди ўзбек илм-маърифат, либос борасида хонандалардан ўрнак олса арзийди, десак муболаға бўлмас.
 
Маълумот учун, Манзура Йўлдошева 2018 йилда 40 ёшни қаршилайди. Ундаги бугунги дунёқараш ёш билан боғлиқ бўлса, ажаб эмас.