Ҳушовоз хонанда Зиёда яқин орада яна бир бора она бўлиш арафасида эканлигига қарамай, фаол равишда ижод қилишда давом этмоқда. Хонанда ижодий жамоаси билан «Мани-мани» номли таронаси учун клип тасвирга олдирди.
Клипда актриса Шаҳзода Муҳаммедова ва бошловчи Хусан Жўраевларни кўриш мумкин.
Қўшиқ сўзи ва мусиқаси Баходир Низомовга мансуб. Оператор Изат Лутфуллаев.