Анжелина Жоли ва унинг турмуш ўртоғи Бред Питт яқинда бир ёшга кирган камбожиялик Аллойни расмийлаштиришни бошлаб юборишди.
Актриса Аллойнинг оиласи билан Сием-Рип шаҳрида, фильм суратга олиш жараёнида танишди. Боланинг 12 ака-синглиси бор, уларнинг ёши – 16 ойликдан 23 ёшгача. Уларнинг барчалари шаҳарнинг камбағал туманида кичик вагончада яшайди.
Аллойнинг 16 ёшар опаси Лейда – оиланинг асосий боқувчиси. У икки йил олдин мактабни ташлаб ишлашни бошлаган. Ота-она эса ишлай олмайди, сабаби иккиси ҳам оғир касал, дея ёзади Radar.
Ушбу оила тарихи Жолига жуда таъсир қилди, ва у Аллойнинг ота-онасига болани тарбиясига олишни сўраб мурожаат қилди.
У ушбу оилани таъминлаш учун миллион доллардан ортиқ пулни сарфлашга ваъда қилди.
Ҳужжатлар қачон расмийлаштирилиши номаълум. Бола актёрларнинг тўртинчи асраб олинган фарзанди бўлади.