Ўзбек олимлари кўзойнакли илон заҳридан олинган аналгетик ва фиброзга қарши фаолликка эга бўлган доривор препарат ва уни олиш усулини ихтиро қилишди.
Мазкур ихтиро фармасевтика саноати, тиббиёт, парентерал қабул қилиш учун аналгетиклар сифатида ёки фиброзли касалликлар ва ҳолатларни даволаш ва олдини олишда қўллаш учун доривор воситаларда фойдаланишга мўлжалланган.
Препарат ва усулнинг вазифаси кўзойнакли илон заҳридан фармакологик фаоллик доираси кенг бўлган, осон усулда тайёрланадиган, арзон ва ҳаммабоп дори препаратини ишлаб чиқишдан иборат.
Муаллифлар - Б.Р.Расулов, А.Я.Ярматов, О.Б.Расулов ва И.Б.Расуловага ушбу ихтиро учун № IAP 05115 рақамли патент берилди.