Хонандалар Сабиров Анвар Каримович,
Рахматова Эсмеральда Нажмиддиновна (Тамила)
Умарова Камила Рахматуллоевна (Ягона)лар
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли Қарори ҳамда лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги сабабли, хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 1 июлдан тўхтатилганлигини ва иловадаги хонандаларга огоҳлантириш берилганлигини маълум қиламиз.
1 илова:
Огоҳлантирилаётган эстрада хонандаларининг рўйхати:
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар
Муминов Сабиржан Адилжанович
Парманов Илхамжон Шомаматович
Исмияминова Дилноза Мирзатиллаевна
"Ниҳол” мукофоти совриндорлари:
Мирзажонов Ёдгорбек Усмоналиевич
Отабоева Шахноза Хасановна
Убайдуллаев Достон Рустамович
Ортиқов Шерзодбек Шербутаевич
Хонандалар:
Усманов Масруржон Марубджанович
Умиров Жасурбек Увайдиллоевич
Хамидова Хилола Джураевна
Шамсиев Умар Ахмеджонович
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчидир.