У нас есть только
оригинальные песни

Смартфонлар учун 400 карра катталаштирувчи ихчам микроскоп тақдим қилинди

calendar 20.02.2016
1255

Nurugo Micro – бу смартфонлар учун атрофдаги олам ва нарсаларни 18дан 400 баробаргача катталаштириб, ўрганишга ёрдам берувчи юқори қулайликдаги рақамли микроскоп-клипса ҳисобланади.

Ихтиро Android ва iOS`нинг барча турдаги смартфонларига мос келади.

Мобиль аппаратларга қурилмани ўрнатиш учун асосий камерага қўйилувчи махсус қисқич мавжуд. Nurugo Micro`дан фойдаланиш чоғида синхронизациялаш шарт эмас, фақатгина Nurugo Вох ишчи дастурининг ўзи кифоя. Унга қувватнинг ҳам кераги йўқ, чунки у - смартфон камерасига ўрнатилувчи қўшимча восита. Ўрганилаётган объектни ёритиш учун мобиль аппарат рангидан фойдаланувчи рангли толалар мавжуд. Ушбу янгиликни яратган инсонлар у дунёдаги энг ихчам микроскоп бўлишига ишонишмоқда. Унинг кенглиги 0.51 см.дан ошмайди, оғирлиги эса бор-йўғи 3.9 граммни ташкил қилади.

Айни дамда Nurugo Micro микроскопини Kickstarter cайтида аввалдан қилинувчи буюртма орқали 39 долларга сотиб олиш мумкин.

Яндекс.Метрика