Ўзбекистондаги илк продюссерлик лойиҳаси ҳисобланган ўткир
сюжетли «Геолог. Ўлимдан кучли” фильми продюссери ушбу картина учун саундтрек
куйлашни мафтункор ҳонандамиз Шаҳзодани танлади.
Рус тилида мукаммал равишда ижро этилган тарона "Мало ли" дея аталади.
Қўшиқ муаллифлари украиналик ижодкорлар ҳисобланади. Матн Клименко Иван Петрович қаламига мансуб. Leo K тахаллуси билан машҳур бўлган Алавердашвили Кахабери Тимурович мусиқасини басталаган мазкур таронага клип ҳам суратга олинди. Клип эса Шаҳзода кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилувчи "Warner Music" компанияси томонидан тақдим этилади.
"Геолог. Ўлимдан кучли" картинаси учун Шаҳзода томонидан ижро этилган саундтрек баҳор фаслининг илк иш кунида, яъни 3-март соат 18:20 да "Ўзбегим Таронаси" радиосида премьера қилинади. ФМ 101.00 тўлқинида илк садолари янграгач, албатта сайтимиз орқали ҳам тинглаш имкониятига эга бўласиз.