У нас есть только
оригинальные песни

Rayhon va Lola munosabatlari qanday

calendar 13.01.2017
1818

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўзининг яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўриш билан бирга турли интернет нашрларга шов-шувли интервьюлар беришга ҳам улгурмоқда. Интервью давомида Райҳон шахсий ҳаёти ва ижодига дахлдор кўплаб саволларга жавоб берди. 

Сайт мухбирининг “Лола билан жанжаллашган экансиз?” қабилидаги саволига Райҳон қуйидагича жавоб берди: 

“Йўқ, шунчаки Лола билан йўлларимиз айро тушди. У билан гаплашмай қўйдик. Аслида биз ҳеч қачон дўст бўлмаганмиз. Манзура билан уришиб, жанжаллашиб қолганимиз ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалди. Аслида эса Манзура билан ўртамизда ҳеч нарса бўлмаган. Биз шунчаки ҳамкасблармиз. Биз дўст ёки дугона эмасмиз. Биз бирон жойга бирга бормаймиз. Мен уларни туғилган кунларга таклиф қилмайман. Яъни биз шунчаки бир соҳа вакилларимиз. Мен уларга ҳурмат билан муносабатда бўламан, бироқ бу дўстлик эмас. 

Лола билан ўртамизда ҳеч қандай зиддиятли вазиятлар бўлмаган. Шунчаки бизнинг ўртамизда масофа бор”.   

Маълумот учун, Райҳон ва Лола ижросидаги “Кўникмадим” дуэти кескин танқидларга сабаб бўлган эди.