У нас есть только
оригинальные песни

Rayhon Shahzoda bilan munosabatlari ayni paytda qay darajada ekanligini aytdi

calendar 09.01.2017
2719

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва хонанда Шаҳзода ўртасидаги муносабатлар кўпчиликни қизиқтиради. Ўзбек эстрадасида ҳар бирининг ўз ўрни ва ўз аудиторияси бор. Улар бундан бир неча йил илгари қалин дугона эди...

Райҳон журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда айни пайтда ҳамкасби Шаҳзода билан муносабатлари қай даражада эканлигига аниқлик киритди.  

“Шаҳзода билан муносабатларимиз нейтрал. Мен уни яхши санъаткор сифатида ҳурмат қиламан, яхши кўраман. 

Биз у билан санъатга бирга кириб келганмиз. Ҳозирги кунда унинг ҳам, менинг ҳам ўз ўрнимиз ва мухлисларимиз бор. Мен унга мухлислари бундан ҳам кўп бўлишини ва уларнинг муҳаббатини тилайман. Ижоди гуркириб-яшнашини истайман. Шаҳзодага оилавий ҳотиржамлик тилайман”,—дейди Райҳон. 

Шунингдек, хонанда Шаҳзода билан дуэт куйлаши мумкинлигини ҳам билдирди:

“Instagram`да бир қиз менга мурожаат қилиб, у саратон билан касалланганини ва унинг сўнгги истаги мен ва Шаҳзода ижросидаги дуэтни тинглаш эканлигини маълум қилди. Агар бу маълумот рост бўлса ва ҳақиқатдан ҳам саратонга чалинган шундай қиз бўлса, мен унга ёрдам беришга тайёрман ва Шаҳзода билан дуэт ижро этиш ғоясини ҳам қўллаб-қувватлайман”.