У нас есть только
оригинальные песни

Ozodbek konsertidan maxsus repartaj!

calendar 09.04.2011
3082


2011 йилни 7 апрелидан бошлаб Озодбек Назарбековни «Кундан кун яхши» деб номланган концерт дастурига старт берилди. Ўтган гал сайтимизда бугунги кундаги икки гигант санъаткорларни солиштиришга харакат қилгандик. Бу ўзбек санъатини юксак даражага кўтарган, шоу-бизнесга янгилик олиб кириб чарчамаган Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, ўзбек эстрадаси примадоннаси номини олган – Юлдуз Усмоновадир. Яна бири ҳозирги пайтда жудаям омади чопган Ўзбекистон Республикаси халқ артисти – Озодбек Назарбеков. Юлдуз Усмонова 21 йил давомида, яъни 1987 йилдан 2007 йилгача Истиқлол (олдинги «Халқлар дўстлиги») санъат саройида 218 та концерт дастурини мухлислари ҳукмига ҳавола этган. Шу 21 йил давомида ҳар йили янгилик қилишдан чарчамади. Булар – бир-биридан ажойиб қўшиқлар, саҳна декорациялари, янги кашф этилган раққосалар, саҳна либослари ва ҳоказо. Ҳатто Обид Асомов ҳам концертга эски программа билан чиқмас эди, Юлдуз рухсат бермаган албатта. Ўз ишига жуда катта масъулият билан ёндошган Юлдуз Усмонова ўрнини ҳеч ким эгаллай олмайди. Бу факт. Чунки 20 кунлаб фақат жонли ижрода куйлаш ҳеч кимни қўлидан келмайди, афсус….

Энди эса Озодбек Назарбековнинг бу йилги концерт дастури қандай бошлангани ҳақида биринчилардан бўлиб сизларга эксклюзив тарзда етказамиз. Концерт дастури бошланишидан анча олдин концерт саройини олдига йул олдик, яъни 17.50да. Бу пайтда санъат саройи олдида мухлислардан кўра олиб сотарлар гавжум эди. Чипта нархлари жуда қиммат бизнингча. 10 каторлар 70000-80000 сўм, балкон эса 20000 сўмгача эди. Бу нархлар уша ердаги олиб-сотарлардан олинган маълумот. Секин-секин одамлар тўплана бошлади. Шу нарса мени ажабга солдики, ажиотажни кўрганим йўқ, яъни одамлар ўзини ўтган йилдагидек чиптага "урмаётган” эди. Ҳар бир олибсотарнинг қўлида ўнлаб, агар юзлаб бўлмаса чипталарни кўрдим. Шунга қарамай, уларнинг аксарияти чипталарни сотишга уринишарди. Шу тарзда 1 соат ўтди. Бу вақт мобайнида бир маротаба чипта сотиб олган одамни кўрдим. Бу андижонлик мухлис булиб, хотини ва 2 синглисига 10 катордан чипта сотиб олди. Бир мунча вакт аввал 80000 сўм дея олаётган "олибсотар” 4 та чиптани 40000 сўмдан бериб юборди, чунки биларди чипталарни нархи тушиб кетаётганини. Бир олиб сотарни олдига бориб суроққа тутдим.

Қайси жойдан чипта бор?

- Балкондан чипта бор, олинг! Нархига бервораман. Мана нархини қаранг 6000 сўм, 6000сўмга бервораман.

Нимага ахир концертларга чипта қолмасдан концерт кунлари узайтирилди ку?

Э ака, бунақа бўлишини билганимда вообще олмаган бўлардим. Пул топаман деб шунча билетни олгандим, мана энди қанақа сотаман деб ўйлаб турипман.

Бу йигитнинг қўлида 20га яқин билет кўрдим. Олиб сотарларни қўлида қолиб кетаётган чипталарни куриб воооой бу нимаси, ахир одамлар билет колмади деб додлаётган эдику деб ўйладим. Чипталар эса асл «эгаларида» экан. Соат 18.45 бўлганда санъат саройини ичига йул олдик. Саройга кираверишда бир йигит Озодбекни расмларини ҳар бир мухлисга таркатаётган эди. Шундан сўнг ўз жойимизни эгаллаш учун ичкарига кирдик ва жойлашдик. Соат 19.05 бўлганда жойлар бўш колаётгани бизни жудаям ажаблантирмади, чунки олиб сотарларни қўлидаги чипталарни сотилмаганини кўргандик. Шундай килиб пардалар кўтарилиб кичтинтой болажонлар билан биргаликда Озодбек Назарбеков «Кундан кун яхши» деб куйлаб дастурини бошлади. Саломлашгач, бўш жойларни куриб, мухлисларга қараб, «сизлар кеч колганларинг йўқ, ман концертни эрта бошладим» деб ҳазил қилди. Хонанда яна қўшиқ куйлашда давом этди. 5-чи қўшиқни куйлашни бошлаганига карамай хам одамлар киришда давом этишарди. Олиб сотарларни гапларига қараганда, касодга учрамаслик учун арзон нархга чипталарни берворишган экан. Қўшиқ ниҳоясига етгач, саҳнага Мирзабек Холмедов, Ортик Султонов, Зокир Очилдиев, Ғайрат Аҳмедовлар чиқишди. Лекин уларнинг чиқиши шу даражада муваффакиятсиз эдики, буни етказиб беришга тил ожиз. Одамлар умуман кулмади ҳам. Улар ўзлари гапириб ўзлари кулишди. Уларни чикишидан парча: «Саккиз! Вахахаха! Тўққиз! Вахахаха. Юз. Вахахаха». Шундан сўнг, тўқ қизил рангдаги костюм шим кийиб саҳнага яна Озодбек Назарбеков чиқди. «Чиройлигим» деб номланган қўшиқни рақсида ўша Юлдуз Усмонова саҳнага олиб чиқиб халқдан оқ фотиҳа олиб берган Ирода Исмоилова ва Паризодлар бўлишди. Мана 4 йилдирки, ҳеч ким янги раққосани кашф эта олмади. Ваҳоланки, буни Юлдузхоним жуда хам яхши бажарарди. Ҳали ҳам санъаткорларимиз ўша Юлдузимиз халқдан оқ фотиҳа олиб берган раққосалар хизматидан фойдаланишяптилар. Агар ҳали ҳам ўзбек шоу-бизнесида Юлдуз бўлганида ҳеч шубҳасиз янгидан янги раққосаларни кашф этиб, улар ўз хиромлари билан халқни қувонтирган бўлармиди….? Яна концертга қайтамиз. Сурхон йўналишида қўшиқ куйлади Озодбек. Бу қўшиқдан кейин "живой” клипни саҳнада кўрдик. Пул топган киши бўлиб, аёл ўз эрини уйдан ҳайдайди. Шунда «Ёлгизлик яхшими аёллар» деган қўшиқ янграй бошлади. Қўшиқ ниҳоясига етгач, саҳнага хонанданинг ўғли чиқди. Шунда Озодбек «Отамга ўхша ўғлим» дея ўғлини бағрига босиб куйлади. Ўтган йилдагидек бу қўшиқдан сўнг оналарга аталган қўшиқ бошланди. Мониторда бешик тебратаётган аёл алла айтаётган эди. Алла қўшиғини бизнингча Замира Суюнова ижро этган, овози жуда ўхшади. Шунда бирдан монитор ўчиб қолди ва фонограмма овоз ҳам ўчди. Бироз ўзини йўқотган хонанда жонли ижрони бошлади, наҳотки жонли? Қўшиқ куйлаётган хонандага эътибор билан қараб шуни англадимки, жонли айтиш қийин экан, чунки қийналаётгани юзидан, ҳаракатларидан билиниб турарди. Қўшиқ номи «Онам алласи» деб номланган. Яна Юлдуз Усмоновага тан бера бошладим. Чунки ҳар йили 15-20кунлаб концерт бериб, бир марта ҳам фонограммага мурожаат қилмаган хонандага факат ТАСАННО дейиш мумкин холос. Ҳақиқатдан ҳам, ўйинга тушиб, ҳам жонли ижрода куйлаш ҳамма санъаткорнинг ҳам қўлидан келмайди. Аччиқ ҳақиқат бўлса ҳам, ҳатто Озодбек Назарбековнинг қўлидан ҳам келмайди. Лирик чекинишдан сўнг яна концерт тафсилотларига қайтамиз. Озодбек: «Энди саҳнага ҳаммангиз яхши кўрган хонанда Алишер Файзни таклиф қиламан» деганда саройда ҳамма қичқириб юборди. Ўйлаб ўтирдим, наҳотки Алишернинг мухлислари шунчалик кўп бўлса. Саҳнага эса Шукурулло Исроилов ва Ҳалима чиқишди. Мана уларни чиқиши ҳакиқатдан хам зўр бўлди! «Ҳандалак» гуруҳи, Мирзабек Холмедов, Ғайрат Ахмедов факат кийимини кўрсатгани келишибдида деган гапни эшитдим ёнимда ўтирдан онахондан, ва бу гапга 100% қўшилдим. Шу тариқа 10 дақиқалик кулдиришдан сўнг саҳнага яна севимли хонандамиз Назарбеков жаноблари чиқди. «Санъатдан бахтини топганлар» деб қўшиқ куйлаганда мониторда ўзбек санъатидаги менимча барча санъаткорларнинг расмлари кўринди. Булар кино оламидаги устоз санъаткорлар, театр актёрлари ва албатта, ўзбек қўшиқчилиги асосчилари қаторида, бугунги кундаги ёш санъаткорлардир. Факат бир санъаткор йўқ. Бу ЮЛДУЗ УСМОНОВА. Жудаям ҳайратландим тўғриси. Нега деганда, Зиёда, Райҳон, Зулайҳо Бойхонова ва ҳоказолардан фаркли равишда, Юлдуз узбек санъатида янги саҳифасини очди ва ўзбек санъатини дунё миқёсига олиб чиққан замонавий даврдаги ягона санъаткордир. Бундан бироз ранжидим. Чунки, 2006 йилдаги концертидан олдин «Водий садоси» радиосига Юлдуз Усмонова берган интервьюсида шундай деган: «Репетиция килаётган пайтимда Озодбек келди. 2 соат эшик ортида пойлади. Маданиятни қаранг! Келиб, «опа сизга Худо юктирган, дуо кетган, дуо қилинг мангаям озгинаси юқсин» деди. Ўша куни дуо қилдим. Кўрасиз сиз кутганиздан хам зиёда бўлади дедим». Кўриб турганингиздек, дуо берган устозни санъатини ҳурмат килиб кўрсатилмади. Майли …….. нима ҳам дердик.

Шундай килиб, сўнги қўшиқ бошланди. Озодбек бошлагач, куйлаш навбати Зиёдага ўтди. Зиёдадан сўнг бир ёш хонанда куйлади, кейин опера айтадиган йигит куйлай бошлади. Бу қўшиқдан Фаррух Соипов ҳам бенасиб қолмади. Фаррух Соиповдан сунг корейс миллатига мансуб киз куйлай бошлади. Атрофга қарасам бирин-кетин ҳамма саройни тарк эта бошлашди. Қўшиқ тугагач, пардалар ёпилди. Бу сафар саҳнага концертга ўз ҳиссасини қўшганлар таклиф қилинмади.

Биз саройни тарк этдик. Маънавий озука олдим дея олмайман албатта.

Концерда янгилик умуман кўрмадим.

Сўнгсўз ўрнида:

Асални ҳам ками яхши. Концертга ҳамма кириб, одамларни кўнгли айниб кетадиган даражада кўп кунлаб концерт бермасдан, чипталар етмай колгани яхши. Шунда санъаткорга қизиқиш ўлмайди. Кимдандир ўтаман деб шунча кун концерт бериб жонга теккандан кура, концертни сифатига эътибор берса яхши бўларди. Унвон кучини ҳам ушлаб туриш керак. Сифат деганда жонли ижрони назарда тутдим. Халк артисти бу бошқаларга ўрнак дегани, бу талант дегани. Халк артисти тинмасдан фонограмма куйлаб концерт кунларини сонига эътибор қаратса, ёш чиқаётган санъаткорлардан нимани кутиш керак? Шундай экан ишингизга маъсулият билан ёндошинглар, санъаткорлар! Чунки омма савияси анча ўсди. Халқни бир зумда йўқотиб қўйишингиз мумкин. Биз эса сизларни йўқолиб кетишингизни, тўйчивон бўлиб қолишингизни хоҳламаймиз. Хулоса ўзингиздан…