У нас есть только
оригинальные песни

Nilufardan "Tantanam mani" - Klip syomkasidan fotonigoh

calendar 25.07.2013
6507

Хонанда Нилуфар ўзининг янги, шўх оҳангдаги "Тантанам мани” қўшиғига видеоклип суратга олдирди. Клипни суратга олиш ишлари 24 июль куни бўлиб ўтди. Клип учун бир ой давомида махсус декорация қурилди. Клип режиссёри Санжар Маткаримов, оператор Наримон Султонхўжаев. Клипда эртак мавзусига мурожаат қилинган бўлиб, ғоя Санжар Маткаримовга тегишли. Ғоя, "Оппоғой ва етти гном” эртагига асосланди. Аммо, клипда эртак мазмуни бутунлай ўзгариб кетди. Бу клипда гномлар эртакдаги каби меҳрибон эмаслар, улар "Нилу, шўхидан бўлсин” деб, Нилуфарни тинимсиз қўшиқ айтишга мажбур қилишади. Клипдаги асосий қаҳрамон Оппоғойни Нилуфарнинг ўзи ижро этди. У клип давомида 4 хил имиджда намоён бўлади. Либослар муаллифи Ҳилола Шер, ғояси ҳам Ҳилола Шер ва Санжар Маткаримовга тегишли ва тайёрлашга бир ой вақт кетган. Суратга олиш жараёнида Ҳилола Шер билан бирга, костюмер Екатерина Гаврилова ва гримёр Екатерина Серикова ҳам меҳнат қилишди. Нилуфарнинг макияж ва соч турмаклари эса, стилист визажист Артём Дробышга тегишли. Клипда Наримон Султонхўжаевнинг ўзи ҳам, роль ижро қилган бўлиб, уни ҳам бутунлай ўзгача қиёфада кўрасиз. "Тантанам мани” қўшиғи муаллифи эса бастакор Элдор Қаюмов, қўшиқ сўзлари, мусиқаси унга тегишли бўлиб, аранжеровка эса, Ботир Алиевники. Клипнинг айрим қисмлари яшил фонда суратга туширилди, компьютер графикасидан ҳам қисман фойдаланилади. 

Fotolar uchun Ruslan Rinatovga minnatdorchilik bildiramiz.