Камқонлик аниқланган бўлса, майизни ейиш билан баробар унинг сувини ичиш ҳам тавсия этилади. Бунинг учун 10 дона майизни пиёлага солиб, устидан ярим стакан қайнатиб илитилган сув қуйинг. Пиёла устини ёпиб, эрталабгача қолдиринг. Оч қоринга майиз сувини ичиб турсангиз гемоглобин миқдори нормаллашади.
Хасталикдан кейин қувватни тиклаш учун майиз, ёнғоқ ва асал аралашмаси тавсия этилади. Тенг миқдорда ёнғоқ ва асални гўштқиймалагичдан ўтказиб, таъбга кўра асал билан аралаштириб оласиз. Нонушта вақти 1-2 чой қошиқдан истеъмол қилиб турсангиз кифоя.