Madina Mumtoz Turkiyada ijodiy safarda bo'lin qaytdi
29.12.2010 2251
Madina Mumtoz Turkiyada ijodiy safarda bo'lin qaytdi!
-Хонанда ва актриса Мадина Мумтоз у ерда онаси Раъно Ярашева билан биргаликда Туркиянинг машҳур «TRT Awards» каналида, 2 та кўрсатувда чиққанлиги ҳақида маълумот берди.
Мадина Мумтоз: - Бизни бу кўрсатувларга чақиришди. Уларни таклифи билан Анқарага учдик. (кулиб) У ерда қор ва жуда ҳам совуқ эди. Бу вақтда эса Тошкентда ҳаво илиқ эди. Туркияда "Янги кун” ("Ени гиз”) деган кўрсатувда, тўғридан-тўғри эфирда, ўзбекча, туркча ва Озарбайжон телеканали билан телемост бўлиб, тўғридан тўғри эфирда бўлдик. Ўша кўрсатувда интервью бўлди, 3 та қўшиқ ижро этдим. Кейин эса, эртаси куни "Авозан эштентелер”, бир ярим соатлик кўрсатувида чиқдим. У ерда фақат туркча тилда гаплашиш керак эди. Туркча гаплашиб, бир ярим соат мобайнида тўғридан тўғри эфирда бўлдик. 3 та қўшиқ куйладим. Биттаси "Лазги”, озарбайжон тилида "Бибижан” ва охирида турк тилидаги қўшиқни, ҳамма иштирокчилар билан биргаликда куйладик.