14 март куни, тонгда эстрадамизнинг таниқли хонандаси Шаҳнозабону оламдан ўтди. Маълумотларга кўра, у яқинда оғир жарроҳлик операциясини бошдан ўтказган эди.
Маълумот учун, хонанда 1975 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Унинг “Қизалоғим”, “Дўст”, “Қизғонаман” каби қўшиқлари мухлислар эътиборига сазовар бўлган.
Yoshlar.com сайти Шаҳнозабонунинг оила аъзоларига ўз ҳамдардлигини билдиради.