“Келажак овози” фаоллари Москвадаги футбол майдонида
12.06.2013 2635
9 июнь куни Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг спорт мажмуасида футбол бўйича XШ Ректор кубоги бўлиб ўтди. фундфорум.уз сайтида йозилган хабарларга кура, Бу йили мусобақада 285 нафар иштирокчидан иборат 25 та жамоа қатнашди. Россия ташқи ишлар вазирлиги, Университет ўқитувчилари ва ходимлари ҳамда Москвада рўйҳатдан ўтган хорижий давлатларнинг 20 та элчихонаси терма жамоаси шулар жумласидандир. Мамлакатимизнинг РФдаги элчихонаси ҳамда Фонд Форум қошидаги "Келажак овози” ЁТМ фаолларидан иборат терма жамоа Италия эчихонаси жамоасини 4:0 ҳисобда мағлуб этди.
Турнир иштирокчилар паради билан бошланди. Жамоалар мамлакатлар номи туширилган табличкалар ва миллий байроқлари билан ҳарбий оркестр садоси остида фахрий меҳмонлар ва мухлислар йиғилган трибуналар ёнида ўтишди.
Кубок чоғида ҳамюртларимиз Италия жамоасини 4:0 ҳисобда мағлубиятга учратиб, зафар қучишди. Спорт соҳаси мутахассислари, экспертлар ва журналистлар жамоамиз аъзоларининг юқори маҳорати, тартибли ўйини, ҳолатлардан унумли фойдалана олиши, ғалабага бўлган интилиши ва жонбозлигини алоҳида таъкидлашди.