Уругвай терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финалида Португалия устидан ғалаба қозониб, 1/4 финалига чиқди. "Фишт" стадионида кечган ўйин 2:1 ҳисобида Уругвай фойдасига ҳал бўлди.
1/4 финаида Уругвай терма жамоаси 1/8 финалида Аргентинани мағлуб этган Францияга қарши майдонга тушади.
Учрашув 6 июль куни, Тошкент вақти билан 19:00да "Нижний Новгород" стадионида ўтказилади.