Jafarbek Jasur Umirovdan juda xafa.
28.12.2010 2031
Jafarbek Jasur Umirovdan juda xafa.Sabab nima..
Хонанда Жасур Умировга 4 та энг машҳур "Эй бевафо гўзалим”, "Қайт ёнимга қайт”, "Ойша”, "Биламан гўзал” қўшиқларини ёзиб берган, бастакор ва хонанда Жаъфарбек, унга бошқа қўшиқ ёзиб бермаслигини ва у билан бошқа ҳеч қачон ижодий ҳамкорлик қилмаслигини маълум қилди!
Жаъфарбек:- Авваламбор, Жасур Умиров концерт ўтказа туриб, бир оғиз ҳам мени таклиф қилгани йўқ! Ваҳоланки, уни 4 та қўшиғини ёзганман. Мен ўзи концертларда чиқмайман, лекин ижодий ҳамкорлик бор, қолаверса ёш жиҳатидан ҳам, ижод тарафлама ҳам, ҳурмат юзасидан бир оғиз, кўнгил учун таклиф қилиши мумкин эди-ку. Қолаверса, мен уни концертида иштирок этаман деб кутаётганим ҳам йўқ эди! Концерти куни ҳам, бир иш юзасидан қўнғироқ қилгандим. Лекин . . .
Лекин, кейин билсам, мендан ташқари, ҳаммани таклиф этибди! Одам ҳам шунчалик бўладими, ҳеч бўлмаса, бир оғиз "концертимга келиб, меҳнатларингиз самарасини эшитинг” дейиши мумкин эди. Концертидан кейин уни кўрганим ҳам, гаплашганим ҳам йўқ!