У нас есть только
оригинальные песни

Instagram’da Bosh vazir Abdulla Aripov sahifasi paydo bo'ldi

calendar 29.07.2017
2346

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида иштирок этиб, “Депутат ва сенаторлар ўз фаолияти ҳақида сайловчиларни хабардор этиб бориш учун Интернетда, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиб, зарур маълумотларни уларга киритиб боришлари лозим. Дунёдаги кўпгина мамлакатлар аллақачон шу тизимга ўтган”, деган эди.
 
Бугунги давр талабини тўлақонли англаган Президентнинг топшириғи самараси ўлароқ ижтимоий тармоқларда депутатлар бирин-кетин кўриниш беришни бошлашди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг эса ижтимоий тармоқларда расмий саҳифаси иш бошлаганига ярим йилдан ошиқ вақт ўтди.
 
Куни кеча, Instagram ижтимоий тармоғида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Ариповнинг саҳифаси пайдо бўлди. Айни дамда бу саҳифани кузатиб бораётганлар сони 3600 дан зиёдни ташкил этмоқда.
 
Ҳозирча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири девони Абдулла Арипов номига ижтимоий тармоқларда очилган саҳифа юзасидан расмий маълумот бермаган. 

Яндекс.Метрика