Бир нечта қўшиқлари билан мухлислар эътиборини тораётган ва айни дамда халқимизнинг ишончини оқлаш учун тиним билмай ижод қилиб келаётган “Эъзоз” гуруҳи тез кунда яна бир янги таронасини намойиш этишини маълум қилди. “Юзма-юз” деб номланган мусиқий асар сокин ва маюс қўшиқ бўлиб, ижодкорлар ушбу композицияси тингловчиларга, айниқса ёшларга манзур бўлишидан умидвор. Қўшиқ ҳар доимгидек, “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали оммага тақдим этилиши режалаштирилган.