Dilso'zdan yangi qo'shiq
30.11.2011 2623
"МЕНИ ЭСЛАМА” клипининг омадли парвозидан сўнг ёш юлдузимиз, мафтункор овоз сохибаси Дилсўз тиним билмай ижод қилишда давом этмоқда. Куни кеча Дилсўз яна бир янги "ТИНГЛА” номли таронасига клип хамда саундтрек суъратга олди. Клип режиссёри Нозим Жумаев. Қўшиқ муаллифлари Бобур Умаров, Жасур Абдурахмонов. Маълум бўлишича Дилсўзнинг илк мусиқий альбоми хам айнан шу қўшиқ номи билан "ТИНГЛА” деб номланиши режалаштирилган. Энди саундтеркга тўхталсак, "ТИНГЛА” таронаси режиссёр Миршод Мардоновнинг "Мухаббат девори”
кинокартинасига асосий саундтрек қилиб танланди. Яқин кунларда кино
экранларда ушбу кинофильмни хамда телеканалларда "ТИНГЛА” саундтрекини
кутиб қолинг. Хозир эътиборингизга клипни суъратга олиш жараёнидан
эксклюзив фотосуъратларни хавола этамиз.