“Миллион” қизиқчилар жамоаси 24-28 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида янги концерт дастурини тақдим этади. Январь ойида эълон қилинган реклама баннерларида Даврон Кабуловдан ташқари гуруҳнинг барча аъзоларининг сурати акс эттирилган эди.
“Миллион” сардори Даврон Кабулов реклама баннерини ўзининг Instagram`даги саҳифасига жойлаштириб, “Биз бир жамоамиз. Ҳар қандай вазиятда ҳам” деб ёзиб қолдирганидан сўнг кўпчилик жамоанинг навбатдаги концертида Даврон иштирок этмаслигини .
“Sayyod”нинг ишончли манбаларига асосланиб ёзишича, концертда Даврон Кабулов иштирок этади.
“Давроннинг концертда гўёки чиқмаслиги хақидаги хабарнинг ўзи шунчаки шу вазият билан боғлиқ бўлиб шов-шув кўтарилди, холос. Балки шунчаки ва вазиятдан пиарга яхши фойдаланилди”,— дейилади хабарда.