Хорватия терма жамоаси ЖЧ-2018 1/8 финали доирасида кечган ўйинда Данияни мағлуб этишга эришди. “Нижний Новгород” стадионида бўлиб ўтган баҳснинг асосий вақти ва қўшимча бўлимларда 1:1 ҳисоби қайд этилди, пенальтилар сериясида омад хорватларга кулиб боқди.
Ушбу баҳснинг энг яхши футболчиси номига Дания дарвозабони Каспер Шмейхель лойиқ кўрилди.
Дарвозабон ўйин давомида бир неча маротаба жамоаисни голлардан асраб қолди ва 114-дақиқадаги пенальтини қайтаришга эришди. Шунингдек, у пенальтилар сериясида иккита зарбани қайтарди.