У нас есть только
оригинальные песни

BOSH PROKUTURA RUSTAM MADUMAROV USTIDAN JINOIY ISH OCHDI

calendar 19.02.2014
5485


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расман эълон қилган маълумотга кўра, "Terra Group” МЧЖ,  "Prime Media” МЧЖ, "Gamma Promotion” МЧЖ учун масъул шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноий иши қўзғатилди.

17-феврал куни эълон қилинган хабарномага биноан Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодексининг 261-264 моддаларига мувофиқ Рустам Мадумаров, Гаянэ Авакян ва Екатерина Клюеваларни мажбурий олиб келиш амалга оширилган.

Жиноят иши 184-модда 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 178-модда, 2-қисми (Чет эл валютасини яшириш) ва бошқа айбловлар бўйича қўзғатилгани маълум қилинган.

Рустам Мадумаров "Дадо” гуруҳи хонандаси сифатида кўпчиликка яхши таниш. Унинг қўшиқ куйлаб, омма олдида кўриниш бермаганига ҳам анча бўлди. Бироқ, сўнгги йилларда у бошқа фаолият турлари билан банд бўлгани ҳақида айтишади.  Юқоридаги расмий маълумотга таянсак, Рустам Мадумаровга очилган жиноий иш унинг хонандалик фаолияти билан боғлиқ эмас.

Ж.Ҳамроев