"БЕНОМ" ГУРУҲИ ҚОЗОҒИСТОНЛИК МУХЛИСЛАРИНИ ХУШНУД ЭТИШДИ
30.04.2015 2567
Истеъдодли ижодкорлар Сарвар ва Комил бугунги кунда нафақат ўзлари янги тароналар яратиш, балки ўзбек эстрадасининг кўзга кўринган вакиллари учун қўшиқлар ёзиш билан ҳам шуғулланмоқдалар.
26 апрель куни икки ижодкор Қозоғистонга гастроль сафари уюштиришди. Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган концерт дастури кўтаринки кайфиятда аъло даражада ўтказилди.
Қўшни давлатдаги юзлаб мухлислар "Беном" гуруҳи ижодидан баҳраманд бўлиб, катта олқишлар ила ижодкорларни қўллаб қувватлашди. Чимкент шаҳридаги концерт дастуридан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур концерт дастурида Сарвар ва Комил барча тароналарни жонли ижрода куйлашди. Бу эса олқишларга сазовор бўлди. Эндиликда гуруҳ вакиллари барча маросим ва тадбирларда фақат жонли ижрода куйлашларини маълум қилишди. Уларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!