Шоу бизнес. Бу тушунча яқин 10 йил ичида инсонлар тилига анча яқин бўлиб
қолди. Яқин 10 йил ичида шоу бизнес хам хар тарафга кескин ривожланди.
Унга продюссер, пресс секретарь, администратор, продюссерлик маркази,
саунд продюссер каби тушунчалар қатори бир қатор янги номлар, янги
хонандалар, янги гурухлар хам кириб келди. Уларнинг анча мунчаси
аллақачон шоу бизнесдан хафсаласи пир бўлиб бошқа ишга ўтиб кетганини
хисоб олиб бугунги кун хақида гапирамиз ва айнан шоу бизнесдаги гурухлар
хақида. "Баён”, "Уммон”, "Манго”, "Беном”, "Ато”, "Марка” ва хоказо.
Шубхасиз уларнинг хар бирининг ўз мухлислари бор. Ўз қарашлари, орзу
умидлари. Ўз йўналиши? Йўналиш хақида гап кетганда эса уларни ўз
йўналиши бор деб айтиш хозирча қийинроқ. Нега? Чунки уларнинг барчаси
бир бирига тақлид қилади, бир биридан ўғирлайди. Керак бўлса кийинишда,
сахнадаги хатти харакат, гап сўз, аранжировка, ижрода хам. Масалага
бироз бўлсада ойдинлик киритиш учун танқидий назар билан қараймиз. Ким
ўзи аслида йигитлардан ташкил топган гурухлар ичида биринчи бўлганди.
Ростини айтса хеч бири биринчи эмас, чунки бундан олдин хам бу каби
гурухлар бор эди. Мисол учун "Афруз”. Фақат унда йигит гурухларга
қизиқиш бунчалик катта эмасди. Гап бошқа ёқда. Шоу бизнесда энди-энди
хиссиётлардан хам пул топиш мумкинлигини англаб етишмоқда. Кимнингдур
дарди, кимнингдур хурсандчилиги, кимнингдур орзуси…Эътибор беринг бу
каби гурухларнинг асосий ташкил этувчи мухлислари қизлар. Қизларнинг
кўпчилиги бу йигитларни истеъдоди учун эмас чиройли табассуми, чиройли
кўриниши, антиқа кийиниши, жаргонда гапириши, ўзини катта тутиб гўёки
"Джеймс Бонд” бериши учун яхши кўришади. Масаланинг бошқа томони ОВОЗ.
Ахир хонандада асосий овоз эмасми. Бачканаликда яна кимнидур айбласак бу хам ўша
гурух мухлислари томонидан кескин қабул қилинади. Шу сабаб YOSHLAR.COM
сайти йигитлардан ташкил топган гурухлар орасида очиқ мусобақа эълон
қилади.