У нас есть только
оригинальные песни

Asal oyini Dubayda o'tkazadigan Rayhon Hindiston safarini rejalashtirmoqda

calendar 13.11.2016
2430

Айни кунларда хонанда Райҳоннинг шахсий ҳаётидаги ўзгаришлар барча ОАВларнинг диққат марказида бўлиб турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, хонанда 13 ноябрь куни турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов билан асал ойини ўтказиш учун Дубайга жўнаб кетади.

Protoday нашри хонанданинг шахсий ҳаётини четлаб ўтиб, уни бугунги ижодий режалари, концертга тайёргарлик жараёнлари билан қизиқди.

Райҳон, яқинда Ҳиндистон сафарини режалаштирганингиз ҳақида эшитдик, табиийки мухлисларингиз ушбу сафар нима муносабат билан эканлигига қизиқишади?

—Албатта! Концертга тайёргарлик кўриш жараёнида ижодий жамоамиз билан янги “Намасте” қўшиғини яратдик. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси Якзонга тегишли, оражировка Жасур Бадалбоевники. “Намасте” ижодимдаги ноодатий қўшиқ бўлиб, у менинг бугунги ички дунёимни акс эттиради десам муболаға бўлмайди. Яъни, “Намасте” сўзи ҳиндчадан таржима қилганда “Салом”, яъни “Салом муҳаббат” деган маънони англатади. Ушбу қўшиқ орқали мухлисларимга ўзимнинг севгимни етказмоқчиман. Биласизми, қўшиқ номининг ўзи уни Ҳиндистонда суратга олиш керак деган ғоянинг туғилишига сабаб бўлди. Менинг фикримча, ўзбек ва ҳинд миллати бир-бирига жуда ўхшаш ва яқин. Ҳинд киноларини, куй-қўшиқларини севмайдиган ўзбекнинг ўзи булмаса керак. Бизга бу мамлакат руҳан яқин ва шу сабабли биз ана шу муҳаббатни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ҳиндистонга саёҳатга отландик. Мақсад нафақат клип, балки ушбу клип орқали у ернинг маданиятини кўрсатиш. Клипимиз жуда ҳам ажойиб чиқишига ва мухлислар кўнглидан жой олишига ишончим комил.

Бугун концертга тайёргарлик кўряпсиз, айтингчи, бу йил мухлисларни нималар билан ҳайратда қолдирмоқчисиз, мухлисларингизга қандай совғалар ҳозирладингиз?

—Ҳозир концертга тайёргарлик авжида кетяпти, мухлисларимга жуда кўп ноодатий нарсаларни тайёрлаяпман. Бу энг биринчи навбатда муҳаббат ва меҳр тўла янги ва яхши қўшиқлар бўлади. Ишонаманки, улар мухлисларимнинг юрагига етиб боради. Бу борада эса бизнинг бир неча йиллик ҳамкорларимиз ProArt компаниясига ишонаман. Бу йилги концертим ҳам уларнинг кўмагида томошабинларнинг ёдида узоқ вақт муҳрланиб қолиши учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

—Янги концерт дастурингизда дуэт куйланадими?

—Дарвоқе, концертнинг яна бир янгилиги ҳам айнан мана шу. Бироқ дуэтдошим кимлигини ҳозирча сир тутаман. Концертимда эса бу сирни ошкор қилишга ваъда бераман.