У нас есть только
оригинальные песни

Anjelina Joli va Bred Pitt yarashdi

calendar 13.01.2017
1690

Сўнгги пайтларда Анджелина Жоли ва Брэд Питтнинг ажрашаётганидан таҳликага тушган мухлислари, яқинлари ва дўстлари кутилмаган янгиликдан хурсанд бўлдилар, деб хабар берди “Deti.mail.ru” нашри. 

Маълумотларга кўра, ажрашаётган юлдузлар кутилмаганда ягона битимга келишди. Яқин кунларда “жанг”га киришган Анжелина ва Брэднинг муросага келиши ҳамма учун кутилмаган сюрприз бўлди. 

Жоли ҳуқуқшунослардан ташкил топган ўз гуруҳи билан турмуш ўртоғини омма олдида беобрў қилишга киришган бўлса, Питт эса уни болаларни ўзига қарши қўйишда, уларга маънавий зарар етказишда айблаган эди.

Энди эса Питт ва Жоли фарзандларининг манфаати йўлида “ягона фронтда жанг”қилишга битим тузганликлари ҳақида маълум қилишди. Шу мақсадда улар ажрашишларига оид бўлган янгилик ва маълумотларни оммадан яширишга келишишди. Тасодифан бирорта маълумотга эга бўлмаса, матбуот ҳам уларнинг ажрими қандай якун топганидан бехабар қоладиган бўлди.

Ажрашишлари бундан 4 ой илгари эълон қилинган Анжелина ва Бреднинг нега айнан ҳозирга келиб, бундай қарорга келгани жумбоқлигича қолмоқда.